http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/07/31/feature-01
| Терроризм

БМТнинг етакчи терговчиси ИДни ҳарбий жиноятчи-нацистларга қиёслаб, маҳкама жараёни ўтказишга чақирди

AFP


ИДнинг ўсмир жаллодлари Сурия режимининг 25 аскарини оломон кўз ўнгида отиб ўлдиришга тайёрланмоқда, 2015 йил, Суриянинг Тадмур шаҳри. Бундай жиноятлар халқаро ҳамжамият маҳкамасида батафсил кўриб чиқилиши кутилмоқда. (Файл)

ИДнинг ўсмир жаллодлари Сурия режимининг 25 аскарини оломон кўз ўнгида отиб ўлдиришга тайёрланмоқда, 2015 йил, Суриянинг Тадмур шаҳри. Бундай жиноятлар халқаро ҳамжамият маҳкамасида батафсил кўриб чиқилиши кутилмоқда. (Файл)

БАҒДОД – БМТнинг «Ислом давлати» (ИД) жиноятларини тергов қилиш бўйича махсус гуруҳи раҳбари Нюрнбергда нацист етакчилари устидан ўтказилган суд жараёнига ўхшаш маҳкама ўтказишга чақирар экан, экстремистлар мафкурасининг фош этилиши ва улардан жабрланганларнинг сўзлари тингланиши кераклигини айтди.

Британиялик ҳуқуқшунос Карим Хон қарийб 80 нафар ҳамкасбидан иборат жамоа билан далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тўплаш ҳамда уларни БМТнинг UNITAD деб номланган идорасига тақдим этиш учун бир йил Ироқда бўлди.

«Бу ўта мушкул иш» дейди у. Тергов гуруҳи 200 дан ортиқ оммавий қабрлардан олинган 12 мингга яқин жасадларнинг намуналари, ИД жиноятлари ҳақидаги 600 мингдан ортиқ видеолавҳалар ва гуруҳга оид 15 минг саҳифадан иборат ҳужжатларни ўрганмоқда.


2016 йилги Қурбон ҳайити арафасида ИД томонидан эълон қилинган виделавҳа – жангарилардан бири суриялик жабрдийдаларнинг бўғзига пичоқ тортиши олдидан олинган кадр. (Файл)

2016 йилги Қурбон ҳайити арафасида ИД томонидан эълон қилинган виделавҳа – жангарилардан бири суриялик жабрдийдаларнинг бўғзига пичоқ тортиши олдидан олинган кадр. (Файл)


Синжар тумани, Кужу қишлоғида ИД томонидан ўлдирилган юзлаб язидийларнинг оммавий қабрларини эксгумация қилиш вақтида ҳудудни кўздан кечираётган мутахассисларни кузатаётган ироқлик язидий аёл, 15 март. (Зайд ал-Убайдий/AFP)

Синжар тумани, Кужу қишлоғида ИД томонидан ўлдирилган юзлаб язидийларнинг оммавий қабрларини эксгумация қилиш вақтида ҳудудни кўздан кечираётган мутахассисларни кузатаётган ироқлик язидий аёл, 15 март. (Зайд ал-Убайдий/AFP)

ИД: Жиловланмаган шафқатсизликлар

Бундан 5 йил муқаддам Ироқ ва Суриядаги қатор ҳудудларни ўз назоратида ушлаб турган ИД ўз маъмурий идоралари, мактаблар, аскар болалар, Исломнинг кескин талқини ва ўрта асрларга хос жазо турлари билан 7 миллиондан ортиқ одам устидан шафқатсиз ҳукмини ўрнатган эди.

ИД томонидан «бидъатчи» ёки «иблисона» деб топилган озчиликларга мансуб минглаб одамлар ўлдирилган, қийноққа солинган ёки қул қилинган.

«ИД қандайдир партизанлар уруши ёки кўчма исёнчи гуруҳ эмасди. Бу халқаро суд учун ноодатий соҳа», деб айтган UNITADнинг Бағдоддаги махфий қароргоҳида бўлган Хан.

ИД учун ҳеч қандай чеклов бўлмаган, дейди у.

«21 асрда одамни бутга михлаш ёки қафасга солиб тириклайин ёқиб юбориш, қул қилиш, жинсий қулга айлантириш, тепаликдан ташлаб ўлдириш ёки бошини танасидан жудо қилиш кабилар кимнинг хаёлига келиши мумкин?»

«Ва буларнинг бари видео-камерага ҳам олинган».

Қанчалар шафқатсиз бўлмасин, бу жиноятлар янгилик эмас, деди у. «Эҳтимол, фашизм (нацист Германияси етакчиси Адольф) Гитлер қирғинини руҳлантиргани каби, гуруҳ мафкураси уни шундай жиноятларга ундагани янгилик бўлиши мумкин».

ИД мафкурасини фош этиш

Иккинчи жаҳон урушида олти миллиондан ортиқ яҳудийни ўлдиришда айбланган нацист раҳбарлар 1945-1946 йилларда Германиянинг Нюрнберг шаҳридаги халқаро ҳарбий трибунал олдида жавобгарликка тортилган эдилар.

Бугун деярли ҳар куни Ироқ судлари ИДнинг ҳибсдаги аъзоларига ҳукм ўқийди, кўп ҳолларда уларга ўлим жазоси берилади, лекин суд жараёнларида жабрдийлар иштирок этмайди ва қўйилаётган айбловлар фақат ИДга тааллуқли.

«Далил-исботлар ва гувоҳликлар барча учун очиқ бўлган суд жараёнларигина бу борада янги саҳифа очиши мумкин», деди Хон.

Нюрнберг жараёни сабабли «Майн Кампф» тамойилларини қўллаб-қувватловчи ҳеч бир кимса жиддий қабул қилинмайди, деди у Гитлер ёзган автобиографик манифестни назарда тутиб.

«Дарҳақиқат, кимдир фашизм тамойилларини муқобил сиёсий фалсафа деб ҳисоблаганида, жамоатчилик онгида хавотирли қўнғироқлар янграган бўлар эди», деди у.

Ханнинг айтишича, Нюрнберг «жараёни немис халқини фашизм заҳридан ажратиб олган».

ИД ҳам «Ироқ ва бутун инсоният кўз ўнгида Нюрнбергда бўлгани каби суд қилиниши зарур», деди у.

Хоннинг фикрича, ИД устидан адолатли суд жараёни «аҳолисининг учдан икки қисми шиалардан иборат Ироқдаги сунний озчиликни ИД заҳридан халос қилишга ёрдам бериши мумкин».

ИД устидан суд жараёни «нафақат минтақа, балки ИД ташвиқоти ва ёлғонлари олдида заиф аҳоли қатламлари бўлган дунёнинг бошқа бурчакларида ҳам тарбияловчи омилга айланиши эҳтимолдан йироқ эмас».

«Бундай ташвиқотни фош этиш керак, токи одамлар бу биз кўрган энг ноисломий давлат бўлгани ҳақидаги бор ҳақиқатни англаб етсинлар», деди Хон.

ИДни ҳар ерда таъқиб қилиш

UNITAD ИД тарафидан содир этилган хатти-ҳаракатларнинг халқаро қонунчиликдаги энг жиддий жиноятлар – инсониятга қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ёки қатлиом эканлигини аниқлаш устида ишламоқда.

«Кейинги икки ой давомида айрим давлатларда суд жараёнлари олиб бораётганимизга гувоҳ бўласиз», деди Хон.

Баъзи суд жараёнлари бошланган, хусусан Францияда ИД ўз зиммасига олган ҳужумлар бўйича ёки ИД қул бозоридан сотиб олинган язидий қизни чанқоқдан ўлишга қолдирган германиялик аёл устидан Германиянинг Мюнхен шаҳрида олиб борилаётган маҳкама шулар жумласидандир.

Аммо, «маълумотларимиз ва далилларимизнинг асосий қабул қилиб олувчиси Ироқдир», деди Хон.

Ироқ гуруҳ сафида жанг қилган-қилмаганига қарамай, ИД сафига қўшилган минглаб фуқароларини суд қилган, юзлаб одамларга ўлим жазоси белгилаган.

«Муҳокамалар у қадар муҳим эмас», деди Хон. У халқаро трибунал тузиш масаласи кўтарилгани, аммо яқин келажакда буни амалга ошириш деярли имконсиз эканини айтган.

Муҳими, «жабрдийдалар ҳам тингланишга ҳақли» эканликларидир.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha